«бош вазир» тегли мақолалар


Қозоғистоннинг янги бош вазири этиб Олжас Бектенов тайинланди
6 феврал 2024, 15:25

Қозоғистоннинг янги бош вазири этиб Олжас Бектенов тайинланди

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Президент администрацияси раҳбари Олжас Бектеновни бош вазир этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Тоқаев, шунингдек, ҳукуматнинг истеъфоси ва Бектенов номзоди юзасидан изоҳ берди.

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида 800 млн евродан зиёд инвестиция ва савдо битимлари имзоланди
12 октябр 2023, 11:43

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида 800 млн евродан зиёд инвестиция ва савдо битимлари имзоланди

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Чехияга расмий ташрифи якунида 800 млн евродан зиёд инвестиция ва савдо шартномалари, шунингдек, реадмиссия ва транзит, дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш каби битимлар имзоланди.

«Тийин-тийинигача айбдорлардан ундириб олинади». Бош вазир матбуот котиби Сергелидаги портлаш зарарини давлат қоплаб бераётгани ҳақида
30 сентябрь 2023, 09:46 1

«Тийин-тийинигача айбдорлардан ундириб олинади». Бош вазир матбуот котиби Сергелидаги портлаш зарарини давлат қоплаб бераётгани ҳақида

Сергелидаги аҳоли турар жой бинолари ва хонадонларини таъмирлаш учун давлат ҳисобидан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан ундириб олинади. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби шу мавзуда бўлган баҳс-мунозаралардан сўнг маълум қилди.

Бош вазирнинг амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаши талабини қўйгани рад этилди
14 сентябрь 2023, 20:49

Бош вазирнинг амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаши талабини қўйгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бош вазирининг амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳукумат раҳбари матбуот хизмати ушбу хабарларни рад этиб, тармоқ фойдаланувчиларидан бундай хабарларга ишонмасликни сўради.

14 марта судланган тадбиркор 2 мингдан ортиқ фуқарони чув туширди. Ҳукумат муаммони қандай ҳал қилмоқчи?
7 август 2023, 11:51

14 марта судланган тадбиркор 2 мингдан ортиқ фуқарони чув туширди. Ҳукумат муаммони қандай ҳал қилмоқчи?

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов «Aziya Invest Favorit» МЧЖга пул тўлаб, уйларини ололмаётган фуқаролар билан учрашди. 14 марта судланган компания раҳбари Ҳайрулла Хатамов ва унинг оила аъзоларига тегишли 200 млрд сўмлик мулк хатланди. Ҳукумат муаммони ҳал қилиш юзасидан ўз таклифини билдирди.

«Ортингизда президент турибди. Шунинг учун қўрқманглар». Бош вазир — қурилиш компаниясидан алданганларга
21 июл 2023, 21:57

«Ортингизда президент турибди. Шунинг учун қўрқманглар». Бош вазир — қурилиш компаниясидан алданганларга

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Aziya Invest Favorit`дан квартира сотиб олган фуқаролар билан учрашди. У президент томонидан юборилганини айтиб, муаммони ҳал қилишга ваъда берди: «Ортингизда президент турибди, шунинг учун қўрқманглар». Уй қурилишини якунлашга бошқа корхоналар жалб этилади.

Бекзод Шукуров бош вазирга матбуот котиби бўлди
11 март 2023, 11:55

Бекзод Шукуров бош вазирга матбуот котиби бўлди

Бош вазир матбуот котиби лавозимига аввал ҳукуматнинг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири лавозимида ишлаган Бекзод Шукуров тайинланди.

Покистон бош вазири Имрон Хон лавозимидан озод этилди
4 апрель 2022, 11:06

Покистон бош вазири Имрон Хон лавозимидан озод этилди

Покистон президенти Ориф Алвий бош вазир Имрон Хон таклифига биноан мамлакат парламентини тарқатиб юборганди. Шундан сўнг, бош вазирнинг ўзи ҳам лавозимидан озод қилинди. Имрон Хон муваққат бош вазир тайинлангунга қадар мазкур лавозимда қолади. Мамлакатда парламент сайловлари 90 кундан сўнг ўтказилиши кутилмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилади
11 феврал 2022, 15:30

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси ташкил этилишини маълум қилди. Унга бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилади, унинг ўринбосари ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бўлади. Ҳудудий комиссияларга эса ҳокимлар раҳбар этиб тайинланади. Комиссиялар йўллар ҳолати ва мавжуд инфратузилма ҳамда авария ўчоқларини ўрганади.

Абдулла Арипов Қозоғистоннинг янги бош вазирини табриклади
12 январ 2022, 10:29

Абдулла Арипов Қозоғистоннинг янги бош вазирини табриклади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Алихан Смаиловни Қозоғистоннинг янги бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади. Алихан Смаилов эса Қозоғистон қардош Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришда содиқ қолишини маълум қилди.

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
5 ноябр 2020, 20:57

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевни қабул қилди.

Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Тожикистонга ташриф буюради
28 сентябрь 2020, 17:58

Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Тожикистонга ташриф буюради

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун Тожикистонга ташриф буюради.

Ёсихидэ Суга Япония янги бош вазири бўлиши маълум бўлди
14 сентябрь 2020, 14:57

Ёсихидэ Суга Япония янги бош вазири бўлиши маълум бўлди

Япониянинг яқинда истеъфога чиққан бош вазири Синдзо Абэнинг ўрнига унинг яқин шерикларидан бири, ҳукумат бош котиби Ёсихиде Суга ушбу лавозимни эгаллаши маълум бўлди. Ёсихидэ Суга депутатлар томонидан мамлакатда ҳукмрон Либерал-демократик партиясининг раҳбари этиб сайланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг